Gerbis PRO

Хусусиятлар

Гeрбицид

форамсульфурон 30% йодосульфурон-метил натрий 1% антидот изоксадифен этил 30%

Маккажўхори экинларида бир ва кўп йиллик бошоқли ҳамда икки паллали бегона ўтларга қарши кенг спектрли гербицид.

Таъриф

Таъсир этиш хусусияти:
Ушбу препарат маккажўхори экинларидаги бир ва кўп йиллик бошоқли ҳамда икки паллали бегона ўтларни йўқ қилишда самарали гербицид бўлиб, барг ва қисман илдиз тизими орқали тез сўрилади, бутун ўсимлик бўйлаб озуқа оқимларининг пасайиши ва кўтарилиши баробарида ҳаракат қилади. Препарат таркибидаги моддалар ўсиш нуқталарида ва шу жумладан куртакларда тўпланади. Бегона ўтларнинг ўсиши  гербицид қўллангандан сўнг дарҳол тўхтайди (1-2 соат). 4-10 кундан кейин барглар сарғаяди, қизил доғлар пайдо бўлади, улар прогрессив қора доғларга айланади ва бегона ўтларнинг тўлиқ қуриб нобуд бўлиши 15-20 кун оралиғида кузатилади. Гербицид таъсири тезлиги бегона ўтларнинг турига ва ҳаво ҳарорати шароитига боғлиқ.

Сарф меъёри ва қўллаш тартиби:

Экин тури

Зараркунанда номи

Сарф меъёри (л/га)

Қўллаш муддати ва усуллари

Мавсумда нeча  маротаба қўлланиши

Маккажўхори

Бир ва кўп йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтлар

0,125-0,15 + 
1 л Био Пауэр

Экиннинг 3-5 баргли  фазасида пуркалади

1