Ифода Агро Кимё Ҳимоя

"IFODA Agro Kimyo Himoya" МЧЖ ҚК кўп йиллардан бери Республикамиздаги деҳқон ва фермер ҳўжаликлари, шахсий томорқа эгалари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитларни етказиб бериш ҳамда уларни қўллаш бўйича амалий маслаҳатлар бериш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Ўзбекистоннинг энг етакчи агрокимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси бўлмиш "IFODA Agro Kimyo Himoya" МЧЖ ҚК ўтган давр мобайнида шиддатли ривожланишдан бир зум тўхтагани йўқ.

Илғор ускуналар ҳамда энг замонавий технологиялар билан  жиҳозланган мазкур корхона хориж маҳсулотлари ўрнини боса оладиган ва Европа рецептлари асосида тайёрланадиган юқори сифатли ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

"IFODA Agro Kimyo Himoya" МЧЖ ҚКнинг Наманган вилоятида жойлашган заводи эса умумий майдони 60 минг м2 ҳудудни қамраб олади. Бугун заводда йилига 10 миллион литргача пестицидлар ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Ва ушбу имкониятлар ҳосиласи ўлароқ, компания маҳсулотларининг сони 150 турдан ошиб кетди.

Завод маҳсулотларининг сифати махсус ихтисослашган лабораторияда назорат қилиб борилади. Ушбу лабораторияда маҳсулот намуналарининг кимёвий элементлари таркиби синчковлик билан таҳлил қилиниб, унинг белгиланган норма ва таркибга қанчалик мослиги, хусусан, модда ва компонентларнинг етарли миқдорда экани таҳлил қилинади.

2019 йилда ишга тушган ихтисослашган тадқиқот ва ривожланиш Марказининг илмий даражага эга бўлган маҳаллий ва хорижий мутахассислари заводда тайёрланаётган препаратларнинг юқори сифатини таъминлаш мақсадида мунтазам тадқиқот ишларини олиб борадилар.

"IFODA Agro Kimyo Himoya" МЧЖ ҚК эндиликда фермер ва деҳқонларга ўғит ҳамда препаратлар билан бирга “IFODA DRIP” бренди остида томчилатиб суғориш тизимлари орқали ҳам хизмат кўрсатмоқда.

Ўрни келганда айтиш керак, бугун Ўзбекистонда «IFODA» сўзини эшитмаган фермер, у ишлаб чиқарган маҳсулот қўлланилмаган ер майдони бўлмаса керак. Гапимиз бироз бўрттирилган туйилиши мумкин-у, бироқ рақамлар ҳам сўзимизни исботлайди: Юртимиз бўйлаб 30 минг нафардан зиёд фермерлар билан ҳамкор компаниянинг жойларда 100 га яқин савдо филиаллари бор. Ҳозирда «IFODA» логотипи туширилган препаратлар қўлланиладиган ер майдонлари ҳажми 2,5 млн. гектардан ортиб кетди. Ишлаб чиқариш ҳажми эса йилига 100 минг тоннани ташкил этмоқда.

 

Сўнгги йилларда "IFODA Agro Kimyo Himoya" МЧЖ ҚК фаолияти, унинг маҳсулотлари хорижлик мутахассислар, йирик компанияларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Жумладан, Туркия, Эрон, Франция, Италия мутахассислари унинг истиқболига катта ишонч билан қараган. Яқинда Испаниянинг “Semillas Fito” компанияси билан ҳамкорлик шартномаларини тузишга муваффақ бўлган "IFODA Agro Kimyo Himoya" МЧЖ ҚК, кунчиқар юрт – Япониянинг йирик, дунёга машҳур “Balcom Co. Ltd” компанияси эътиборини ҳам тортди.

Шу қаторда Туркиянинг “CGC TARIM GIDA VE GIDA TAKVIYELERI KIMYA DIŞ TICARET A.Ş” фирмаси ҳам "IFODA Agro Kimyo Himoya" МЧЖ ҚК маҳсулотларига қизиқиш билдирди. Мазкур турк фирмаси билан ҳозирча 15 турдаги ўғитларни экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди. Келишув шартларига кўра, ушбу маҳсулотлар Туркия давлати қишлоқ хўжалигида ўзини оқласа, келгусида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида катта тажриба орттириб келаётган “Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ ҚК хорижий инвестицияларни жалб қилиб, чет эллик ҳамкорлар билан икки томонлама манфаатли бўлган иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ўз фаолиятини янада кенгайтириш, шу орқали экспорт салоҳиятини ошириб, дунё бозорига чиқиш орқали юртимиз иқтисодига муносиб ҳисса қўшишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.

"IFODA Agro Kimyo Himoya" МЧЖ ҚК бугун ўзида ISO сифат тизимини тўлиқ жорий этиб, ISO 9001:2008 ва ISO 9001:2015 сертификатларига эга.

Компания ходимларининг 50 нафари юқори малакали агроном-мутахассислардан иборат бўлиб, улар Республикамизнинг барча ҳудудларидаги мижозларимизга қишлоқ хўжалиги экинларидаги зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларни аниқлаш, ташхис қўйиш, тахлил қилиш ва зарур чораларни кўриш бўйича бепул агрономик хизматлар кўрсатадилар. 

 

"IFODA Agro Kimyo Himoya" МЧЖ ҚК ходимлари бир жумлани кўп такрорлашади: “Фермерлар муваффақияти –  бизнинг ютуғимиз!”. Келинг, бу шиорни бироз ўзгартириб талқин қиламиз: “Компаниямиз ютуғи – бутун Ўзбекистоннинг ютуғидир”. Шундай экан, мамлакатимиз ривожи ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш, қишлоқ хўжалик тизимини янги босқичга олиб чиқиш учун "IFODA Agro Kimyo Himoya" МЧЖ ҚК бир лаҳза ҳам тиним билмайди. 

Илмий-амалий маслаҳатлар компаниянинг расмий сайтида www.ifoda.uz ҳамда телеграм мессенжеридаги каналларда бериб борилади:

@ifodaofficial

@ifodapaxtagalla

@zartuproq

@ifodaagroconsulting

Т/р

ВИЛОЯТ

Ф.И.О

Вазифаси

Телефон рақами

1

Тошкент

Отажонов Хамро Кодамбаевич

Агроном

91-366-07-59

2

Сирдарё

Қодиров Фарход Набиевич

Агроном

91-180-43-33

3

Жиззах

Бабанов Ғулом Мамашукурович

Агроном

91-368-70-06

4

Самарқанд

Хамраев Ёқубжон Турсунқулович

Агроном

91-368-10-05

5

Худойбердиев Абдусамат Турсунбой ўғли

Агроном

91-340-80-60

6

Навоий

Собиров Азамат Нормуродович

Агроном

91-368-80-09

7

Бухоро

Умидов Жамшид Набиевич

Агроном

91-368-80-03

8

Ҳайитов Зехниддин Зайниддинович

Иссиқхона Агроном

90-156-58-00

9

Қашқадарё

Мардонов Фаррух Эгамбердиевич

Агроном

91-368-70-09

10

Тураев Бегали Тилавович

Агроном

91-177-00-68

11

Сурхондарё

ХалбаеваГулсара Юсусповна

Агроном

91-181-27-00

12

Аллаев Шавкатжон Кароматжонович

Агроном

91-180-42-24

13

Исроилов Бахтиёр Исмоилович

Агроном

91-368-40-05

14

Ширалиев Зафар Сафарович

Агроном

91-178-00-48

15

Дустов Умид Хамидович

Агроном

91-368-50-06

16

Наманган

Қудратов Отабек Темирджанович

Агроном

91-180-44-22

17

Бозоров Орифжон Юлдашевич

Агроном

91-177-00-32

18

Умаров Тохиржон Собиржонович

Агроном

91-363-67-00

19

Каримов Шукрилла Лутпиллаевич

Агроном

90-640-07-56

20

Фарғона

Мамадалиев Обидхон

Агроном

91-180-44-55

21

Джураев Давлатбой Султонович

Агроном

91-180-42-22

22

Жабборов Хабибулло Қосимович

Агроном

91-366-07-56

23

Солиев Бобурбек Мусажон ўғли

Агроном

91-180-41-11

24

Андижон

Атахонов Мухаммадсултон Мамарасулович

Агроном

91-180-44-45

25

Бўтабоев Жавлонбек Махмуджонович

Агроном

91-180-44-47

26

Тоштемиров Музаффар Нематжонович

Агроном

90-261-20-70

27

Хоразм

Сапаев Кузибай Вапаевич

Агроном

90-640-40-21

28

Қорақалпоғистон Республикаси

Атаниязов Давлетмурат Аминович

Агроном

91-368-50-09

29

Кичкенеков Ғофур Хожиевич

Агроном

91-180-45-00

30

Навоий-ҚҚР-Хоразм

Джураев Рахимжон Санақулович

Боғ- Агроном

91-340-83-00

31

Самарқанд-Жиззах

Ширинов Зафар Мансурович

Мут.Агроном

91-178-00-28

32

Республика бўйича

Усмонов Мансур Рустамжонович

Боғ- Агроном

91-352-65-15

33

Республика бўйича

Жураев Дилшод Юсуфжонович

Мут-Агроном

91-180-38-88

34

Фарғона-Тошкент

Жўраев Икромжон Исмоилович

Мут.Агроном

91-366-99-79

35

Фарғона-Тошкент

Уринов Одил Нурмонжонович

Агроном

91-180-50-90

36

 

Жамбулов Мирзохит

Агроном

91-368-10-03

 


Филиаллар

Аъзо бўлиш: