SILVER

Хусусиятлар

Сирт фаол модда

трисилоксан акоксилат 100%

Таъриф

Таъсир этиш хусусияти:

Ушбу восита кимёвий препаратлар билан бирга қўлланилиб, уларнинг барг юзасига бир хил тарқалиб, ёпишувчанлигини ҳамда ўсимлик томонидан тез сўрилишини таъминлайди, шунингдек, ёмғир ёққанида ювилиб кетишини олдини олади.

Сарф мeъёри ва қўллаш тартиби:

Ушбу восита сув миқдорининг 0,15-0,25 фоизи концентрацияларда қўлланилади. Бу сирти фаол модда ёппасига таъсир этувчи гербицидлар билан биргаликда қўлланилади. Контакт таъсир этувчи препаратлар билан қўлланилганда препарат 
концентрацияси 0,15 фоиз бўлиб, ҳар доим асосий препаратлар сувга аралаштириб бўлингач қўшилса мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу препаратни қўллашда бакнинг 80-90 фоизи сув билан тўлдирилади ва аралаштиргич ишга туширилади. Аралаштиргич  ишлаб турган вақтда бакка кўзда тутилган пестицид ёки ўғитнинг аниқ миқдори қўшилади ва аралаштириш давом эттирилади. Сўнгра Силвер препаратининг тавсиядаги миқдори қўшилиб, аралаштириш давом эттирилади , ҳамда бакнинг қолган  қисми сувга тўлдирилади. Сарф меъёри ўртача 1 гектар майдонга (250-300 литр сувга) 100-200 млни ташкил этади.