SIKLODEFOL

Хусусиятлар

Ўсувни бошқарувчи модда

этефон 72%

Ғўза кўсакларини етилиши ва очилишини тезлаштиришда қўлланиладиган юқори самарали ўсувни бошқарувчи модда.

Таъриф

Таъсир этиш хусусияти:

Ушбу препарат ғўза кўсакларини етилишини ва очилишини тезлаштиради. Натижада пахта ҳосилини эрта муддатларда қулай иқлим шароитларда териб олиш имконияти яратилади. Ғўза экини тепа қисмидаги очилмай қолган кўсаклар очилиши  натижасида пахтани бир теримда ва юқори ҳосилдорликда йиғиб олинади. Пахта теримида сарфланадиган қўшимча ишчи кучи ва ҳаражатларнинг олди олинади.

 

Сарф меъёри ва қўллаш тартиби

Экин тури

Сарф меъёри

л/га

Мақсади  

Қўллаш муддати ва усули

Ғўза

1.5-2.0

Кўсакларнинг етилиши ва очилишини тезлаштиради  

Кўсакнинг 40-45 фоизи очилганда пуркалади