“Global textile Solutions” ҳамда “Ifoda” компанияси ҳамкорлигининг гўзал эътирофи

Нашир қилинган сана: 31.07.2021

Категория: Янгиликлар

“Global textile Solutions” ҳамда “Ifoda” компанияси ҳамкорлигининг гўзал эътирофи

“Ifoda” компанияси ўз мижозлари ҳамда ҳамкорлари билан дўстона алоқаларни ўрнатиш, икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади.

Шу мақсадда “Ifoda Agro Kimyo Himoya” қўшма корхонаси бош директори Қодирбек Мирзамаҳмудов азалий ҳамкорларидан бўлмиш “Global textile Solutions” компаниясига ташриф буюрди.

Суҳбат давомида “Ifoda” компанияси ҳамда “Global textile Solutions” пахта-тўқимачилик кластери билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, келажакда янгидан-янги лойиҳаларни амалга ошириш хусусида келишиб олинди.

Учрашув давомида “Ifoda” компанияси директори Қодирбек Мирзамаҳмудов мустаҳкам ҳамкорлик рамзи бўлган, “Ifoda” логотипи туширилган махсус статуэткани ўз эгасига топширди.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: