ҒАЛЛА ҲОСИЛИНИ 90-100 ЦЕНТНЕРГА ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Нашир қилинган сана: 20.02.2021

Категория: Янгиликлар

ҒАЛЛА ҲОСИЛИНИ 90-100 ЦЕНТНЕРГА ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

17 февраль куни Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги “Тиллабоев – ҳосили мўл” фермер хўжалигида ғаллани баргидан озиқлантириш, касаллик, зараркунанда ҳамда бегона ўтларига қарши курашиш усулларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Избоскан туман ҳокими ўринбосари Абдуфаттоҳ Умаров, “IFODA” компанияси агрономлари ҳамда тумандаги ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари вакиллари қатнашдилар.

Семинарда “IFODA” компанияси агрономлари деҳқонларга ғаллага ишлов бериш борасидаги олтинга тенг маслаҳатларини бериб ўтишди. Жумладан, ғалла қишдан чиққанидан кейин баргини ИФО PZN ва Anka Super суспензиялари билан озиқлантириш тавсия қилинди. Бегона ўтларга қарши эса Entostar ҳамда Entostar+ препаратлари, бошоқли бегона ўтларни йўқотиш учун эса Entopik ҳамда Ento Raygras билан ишлов бериш фойдали бўлиши таъкидланди. Мутахассислар зараркунандаларга қарши Top Krop, Dalate plyus ҳамда Entolucho 20 препаратлари самарали бўлишини айтиб ўтишди. Шунингдек, ғаллага ишлов беришнинг учинчи босқичида Zerebra agro ҳамда IFO AMINOMAXни қўллаш тавсия қилинди.

Шунингдек, агрономлар 90-100 центнер ғалла ҳосили олиш бўйича ўз кузатишлари бўйича тавсияларини бериб ўтишди. Бу ҳақда тажрибали агроном Муҳаммадсултон Атахонов қуйидагиларни очиқлади:

–        Бугунги семинаримиз ўтказилаётган жой – “Тиллабоев – ҳосили мўл” фермер хўжалиги “IFODA” нинг уч йилдан буён тажриба синов участкаси ҳисобланади. 2019-2020 йилги мавсумда мазкур хўжалик ғалладан 90-92 центнердан ҳосил олди. Бу каби юқори ҳосилдорликка барча фермер хўжаликлари эришишлари мумкин. Фақат тавсияларимизга амал қилиб, ғаллага камида 5 марта суспензия билан, икки марта касаллик, икки марта зараркунанда ҳашарот ва бир марта бегона ўтларга қарши ишлов берилса, юқори ҳосилдорликка эришиш мумкин.

Йиғилишда фермер ҳамда деҳқон хўжаликларидан ташриф буюрган вакиллар ўзларини қизиқтирган саволлар билан ҳам мурожаат қилишди. Аксарият деҳқонлар банкдан олаётган кредит маблағларини тўғридан-тўғри “IFODA” компаниясига, ўғит ва препаратлар хариди учун йўналтириш усули борасида ёрдам сўрадилар. Мутахассислар “IFODA” компанияси таъминотчилар базасида мавжудлиги, фермерлар банк раҳбарига мурожаат қилиш орқали маблағларини ўзлари истаган таъминотчига йўналтиришлари мумкинлигини тушунтиришди.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: