БАНДИХОН ТУМАНИДАГИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Нашир қилинган сана: 08.05.2021

Категория: Янгиликлар

БАНДИХОН ТУМАНИДАГИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

“Ifoda” компаниясининг юқори малакали агроном-мутахассислари Республикамизнинг барча ҳудудларидаги мижозларга қишлоқ хўжалиги экинларидаги муаммолар, зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва зарур чораларни кўриш каби агрономик хизматларни бепул кўрсатиб келмоқдалар.

Хусусан, Сурхондарё вилоятининг агрономларидан бири Умид Дўстов Бандихон туманидаги бир қатор фермер хўжаликларини ўрганиб чиқиб, ўзининг агрономик тавсияларини бериб ўтди. Масалан, агроном томонидан тумандаги “Қувондиқ Абдиев” фермер хўжалиги 22 гектар ғалла майдони кўздан кечирилганда, келгусидаги ривожи учун Зеребра агро, IFO KALIFOS, ANKASUPER, чигит экиш жараёни учун IFO SEED ўғитларига муҳтожлиги аниқланди.

Шунингдек, тумандаги “Баллибек” фермер хўжалиги 12 гектар ғалла майдонлари занг касаллигига қарши Топ Кроп (0,25 л/га), бегона ўтини йўқотиш учун эса Энторане экстра (0,5 л/га), Энтопик (0,5 л/га), Силвер (0,1 л/га) препаратлари билан ишлов берилди.

Бандихон туманининг яна бир фермер хўжалиги – “Кўксойобод”нинг 13,5 га ғалла майдонлари кўрилганда эса ривожи учун Бигус (1 л/га), Зеребра агро (0,5 л/га), занг касаллигига қарши Топ Кроп (0,25 л/га), бегона ўтларига Энтостар плюс (0,04 л/га), Энтопик (0,5 л/га), Силвер (0,1 л/га) препаратлари қўлланилиши лозимлиги маълум бўлди.

Тумандаги “Тожинур Шўрчи” фермер хўжалигининг 10 га ғалла майдони ҳам агроном нигоҳидан четда қолмади. Барқ уриб ривожланиши учун тавсия этилган Бигус (1 л/га), бегона ўтларига қарши Энтопик (0,5 л/га), Силвер (0,1 л/га) препаратлари келгусида ўз самарасини бермай қолмайди.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: