"ҲОСИЛДАН КЎНГЛИМИЗ ТЎҚ. НАСИБ ҚИЛСА, 90-100 ЦЕНТНЕРДАН БУҒДОЙ ОЛИШНИ НИЯТ ҚИЛГАНМИЗ"

Нашир қилинган сана: 17.06.2020

Категория: Янгиликлар

"ҲОСИЛДАН КЎНГЛИМИЗ ТЎҚ. НАСИБ ҚИЛСА, 90-100 ЦЕНТНЕРДАН БУҒДОЙ ОЛИШНИ НИЯТ ҚИЛГАНМИЗ"

Жиззах вилояти Пахтакор тумани “Пахтакор-Алпомиш” фермер хўжалигига қарашли ғалла майдонига ҳадемай комбайн оралайди. Хўжалик раҳбари Ёқубжон Эрназаровнинг ҳосилдан кўнгли тўқ. Бу йил ҳар йилгиданда баракали, мўл ва сифатли хирмон кўтаришига ишончи комил. Фермернинг ўзидан сўрасангиз, ҳеч иккиланмай 90-100 центнердан ҳосил кутаётганлигини айтади. Далани кўздан кечириб, ғалланинг зичлиги, унинг бошоқларига эътибор берсангиз бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз.

“Пахтакор-Алпомиш” фермер хўжалиги 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, умумий ер майдони 82 гектар. Шундан 48 гектари ғалла, қолгани эса пахта майдонлари. Бу мавсумда ғалла 7-8 маротаба суспензия қилинган. Айниқса, бегона ўтларга қарши ўз вақтида курашилган.

Яхшибой Шодмонов, ҳудуд агрономи: 
Бу фермеримиз ҳали ёш бўлишига қарамай, деҳқончиликнинг сир-синоатини пухта ўзлаштирган. “Ифода”нинг доимий ҳамкори ҳисобланади. Пахта бўладими, ғаллами экишдан то етилгунгача биргаликда етиштириб келяпмиз. Мана шу ғаллани биринчи экишдан олдин IFO SEED билан дорилаб эккан эдик. Ундан кейин эрта баҳорда бегона ўтга қарши ENTOSTAR препарати билан дориладик. Бундан ташқари сўлига қарши ENTOPIK препаратини қўлладик. Мана кўриб турибсизлар, бирорта ҳам сўли кўзга ташланмайди. Шунингдек, занг касаллигига қарши TOP KROP кимёвий воситасидан фойдаландик. Бу мавсум серёғин бўлганлиги учун ушбу препаратдан 2 марта фойдаланишга тўғри келди. Барча фермерларга шуни тавсия қилиб қолардимки, мўл ҳосил олиш учун биринчи навбатда уруғни дорилаб экишдан бошлаш керакк. Шунда яхши, чиройли ва соғлом кўчат олиш мумкин. 

Хўжалик доимий равишда агрономларнинг тавсия ва маслаҳатларига қулоқ тутиб, ғаллани озиқлантиришда, касаллик ҳамда зараркунандага қарши курашда керакли чораларни кўриб келган. Якунда эса, кўриб турганингиздек 100 центнер ҳосил олишни мўлжал қилиб турибди.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: