ҲОКИМ ЭЪТИРОФИ: “ЎЗБЕКИСТОНДА ЎХШАШИ ЙЎҚ КОРХОНА”

Нашир қилинган сана: 18.06.2020

Категория: Янгиликлар

ҲОКИМ ЭЪТИРОФИ: “ЎЗБЕКИСТОНДА ЎХШАШИ ЙЎҚ КОРХОНА”

Қишлоқ хўжалигида таркибида азот, фосфор, калий моддалари бўлган ўғитларга талаб жуда юқори. Шу боис “Ифода” компанияси Республикамиздаги фермер ва деҳқонларни мана шундай ўғитларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида НПК ўғитларини ишлаб чиқарувчи алоҳида корхона очилишини мақсад қилган. Корхона сентябргача ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Фото манба: Наманган вилояти ҳокимлиги

 Куни кеча мазкур ишлаб чиқариш цехига Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ташриф буюриб, бу ердаги иш фаолияти, ишлаб чиқариш ҳажми, кутилаётган натижалар ва корхонанинг келгусидаги истиқболи билан танишди. Ҳоким учрашув давомида ушбу ишлаб чиқариш цехини “Ўзбекистонда ўхшаши бўлмаган корхона” дея атади. Албатта бунга етарлича сабаб бор. Чунки бу ерда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар кучли лаборатория текширувидан ўтказилиб, ўғитларнинг таркиби ҳудудлардаги тупроқ унумдорлиги, шароити ва хусусиятига қараб ўзгартириб борилиши ҳамда шунга қараб зарур элементлар қўшилиши режалаштирилган.

Фото манба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Таъкидлаш керак, мазкур корхона 3 миллион долларлик инвестициявий лойиҳа бўлиб, йилига 100 минг тонна НПК(азот, фосфор, калий) ва таркибида микроэлементлар бўлган минерал ўғитлар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Бу маҳсулотлар билан нафақат маҳаллий бозорни таъминлаш балки, ҳозирдан хорижий давлатлар, хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия мамлакатлари қизиқиш билдирмоқда.

Қурилиш бўйича барча ишлар якунига етиб қолди, фақат энди маҳсулотларни ишлаб чиқариш техника ва технологияларни созлаш, ускуналарни жойлаштириш ишлари қолди, – дейди “Ифода” заводи директори Санжар Ҳакимов. – Мазкур корхонамиз ишга туширилгандан сўнг, бошланғич босқичда 30 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳали яна кенгайиши мумкин. Насиб қилса, 50 фоизгача маҳсулот экспорт қилишни режа қилганмиз.

Корхона ишга туширилгандан сўнг йиллик экспорт салоҳияти 25 миллион доллар бўлиши кутилмоқда.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: