Илдиз ва экиннинг мувозанатли ривожланишини таъминлайди

Нашир қилинган сана: 18.02.2021

Категория: Блог

Илдиз ва экиннинг мувозанатли ривожланишини таъминлайди

Мамлакатимиз миқёсида неча йиллардан бери амалда бўлган анъанавий суғориш, яъни ариқ ва жўяклар орқали ғўзага сув бериш орқали пахтадан ўртача 20-30 центнер/га ҳосил олиб келинди.

Агар замонавий суғориш тизимига ўтилса, яъни экиннинг дала майдони бўйлаб яхлит тарзда ўсишини таъминловчи томчилатиб суғориш воситасида тўғри ёндашган ҳолда сув бериб борилса, ҳосилдорлик ҳар гектарда 40-50 центнергача кўтарилиши амалда кузатилди.

Қолаверса, томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш деҳқонларга нафақат ҳосилдорлик йўналишида, балки энергия ва сув тежамкорлиги бўйича ҳам афзаллик яратиб беради. Ҳосилдорлик бир неча баробар ортишидан ташқари, тупроқдаги ҳаво-сув мувозанати ҳам сақлаб қолинадиган томчилатиб суғориш ҳамда тартибли сув бериш ёрдамида илдиз ва экиннинг мувозанатли ривожланиши ҳам таъминланади.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: