КОМПАНИЯМИЗ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭРОНЛИК ИШБИЛАРМОНЛАРДА ҲАМ ҚИЗИҚИШ УЙҒОТДИ

Нашир қилинган сана: 12.12.2019

Категория: Янгиликлар

КОМПАНИЯМИЗ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭРОНЛИК ИШБИЛАРМОНЛАРДА ҲАМ ҚИЗИҚИШ УЙҒОТДИ

Жорий йилнинг 11-13 декабр кунлари Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижодиёт маркази”да Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан илк маротаба “Халқаро савдо ярмаркаси” ташкил этилди. Унда 50 дан ортиқ турли корхона ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этишди.


Таъкидлаш керакки, мазкур ярмаркани ташкил этишдан мақсад 2020 йилда қишлоқ хўжалик экинларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларига қарши курашиш учун кимёвий ва биологик воситалар захирасини яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга кимёвий ва биологик воситаларни етказиб беришда бозор муносабатларини кенг жорий этиш, шаффофликни таъминлаш ва соғлом рақобатни йўлга қўйиш. Албатта, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уни турли ташқи салбий омиллардан ҳимоя қилишда кимёвий воситалар жуда ҳам муҳим. 

Тадбирда компаниямиз жамоаси ҳам ўзларининг маҳсулотлари билан қатнашди. Агрономлар фермер ва деҳқонларга кимёвий ва биологик воситаларимизнинг қишлоқ хўжалигида тутган ўрни, фойдали ва аҳамиятли томонлари ҳамда шу пайтгача биз билан ҳамкорлик қилиб, юқори ҳосил олиб келаётганлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. 

Тадбир сўнгида кўплаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан ҳамкорлик борасида ўзаро шартномалар имзоланди. Ҳаттоки Эрон давлатидан келган ишбилармонлар ҳам маҳсулотларимизга қизиқиш билдирди ва улар билан ҳамкорлик борасида ўзаро музокаралар олиб борилди.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: