“Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ ҚК “AGROPRO - 2022” кўргазмасида

Нашир қилинган сана: 07.03.2022

Категория: Янгиликлар

“Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ ҚК “AGROPRO - 2022” кўргазмасида

2-4 март кунлари Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги “SOF EXPO SAMARQAND” кўргазмалар мажмуасида “Қишлоқ хўжалик техникалари ва технологиялари – AGROPRO 2022” кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада юздан ортиқ маҳаллий ва хорижий компаниялар, саксонга яқин қишлоқ хўжалик техникалари, Туркия, Хитой компаниялари вакиллари иштирок этишмоқда.

Кўргазмада қишлоқ хўжалик техникалари, агрегатлар ва қўшимча қисмлар, интенсив суғориш тизимлари, иссиқхона қурилмалари, чорвачилик, қуёнчилик, асаларичилик, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, экспорт, минерал ўғит, витаминлар, мева ва манзарали дарахтлар, узум кўчатлари, ветеринария препаратлари, уруғчилик намуналари, қишлоқ хўжалик техникалари намойиш этилмоқда.

Шунингдек, экспортёрлар, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатадиган ўқув курслари, банк ва лизинг ташкилотлари ҳам ўз хизматларини таклиф этмоқда.

Ушбу кўргазмада “Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ қўшма корхонаси ҳам ўзларининг ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳамда томчилатиб суғориш тизимида қўлланиладиган турли технологиялари билан иштирок этишмоқда.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: