“ЭНТОМЕКТИН” ПРЕПАРАТИ ЎРГИМЧАККАНАНИ НОБУД ҚИЛДИ

Нашир қилинган сана: 02.08.2021

Категория: Янгиликлар

“ЭНТОМЕКТИН” ПРЕПАРАТИ ЎРГИМЧАККАНАНИ НОБУД ҚИЛДИ

Июль ойида пахта далаларига хавфли сўрувчи зараркунанда – ўргимчаккана хавф солишни бошлайди. Ёз ўртасида дала атрофидаги бегона ўт ва тутқаторларда ривожланган каналар ғўза пайкалларига кўчиб ўта бошлайди. Одатда ушбу зараркунанда шамол ёрдамида, ўргимчак иплари воситасида, шунингдек иш қуроллари ва техника воситалари орқали тарқалади. Ўргимчаккананинг дастлабки авлодлари бегона ўтларда, айниқса қўйпечакда ривожланади. Бегона ўтлар қуриб дағаллашгандан кейин ғўза ниҳолларига тухумини қўя бошлайди.

Наманган вилоятининг Чуст туманидаги "Наргизабону Расулова" фермер хўжалиги ҳам бу йил шу муаммо билан тўқнаш келди. “Ifoda” компанияси агрономлари 12 гектар пахта майдонининг 3 гектарига ўргамчакканага қарши компаниямиз томонидан янги ишлаб чиқарилган Энтомектин препаратини гектарига 300 граммдан қўллашни тавсия этишди. Шунингдек, ушбу фермер хўжаликнинг 6 гектар пахта, 4 гектар ловия майдонларига баргидан озиклантириш учун гектарига 200 граммдан Зеребра агро препаратлари тажриба синов асосида қўлланилган.

Яқинда пайта майдонлари қайта кўздан кечирилганда “Энтомектин” препарати яхши натижа кўрсатиб, ўргимчаккана нобуд бўлганлиги кузатилди. Зеребра агро қўлланилган майдондаги ғўза ва ловия экинларининг эса ривожи тезлашган, барг пластинкаси қалинлашиб, ранги тўқ яшил тусга кирган.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: