ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ
коллоидли кумуш 500 мг/л + полигексаметиленбигуанид гидрохлорид 100 мг/л.
Препарат шакли – сувли эритма.
Қўлланиши:
Экиладиган уруғ, кўчат ва ниҳолларга ишлов бериш – препаратни ўзи билан ёки уруғ дорилашда қўлланиладиган препаратлар билан биргаликда ишлов берилади.
Ўсимликларнинг ўсув даврида ишлов бериш – препаратнинг ўзи 1-3 марта пуркалади ёки бошқа пестицидлар ва агрокимёвий воситалар билан биргаликда пуркалади.
ПРЕПАРАТНИНГ ТАЪСИР ЭТИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
- Уруғнинг униш энергиясини кучайтиради ва унувчанлик қобилиятини оширади
- Кучли илдиз тизими ривожланишини фаоллаштиради
- Ниҳолларнинг бир текисда униб чиқишини таъминлайди
- Ўсимлик касалликларини олдини олади
- Замбуруғлар ва бактерияларни самарали тутиб туради
- Фунгицидларнинг таъсирини кучайтиради ва таъсир давомийлигини узайтиради
- Ўсимликнинг иммун тизимини мустаҳкамлайди
- Стресс омилларига қарши чидамлилигини оширади
- Ўсимликнинг ўсиш ва ривожланишини фаоллаштиради
- Маҳсулот сифатини яхшилайди
- Ҳосилдорликни оширади